ҚЎЙ
Мазкур бурж вакиллари хафа бўлганларини анчагача сездирмай юрадилар. Бу ҳақда умуман сизга лом-мим демай, шунчаки алоқани узиб қўйишлари ҳам мумкин. Шунга қарамай, уни безовта қилаверсангиз, катта жанжал келиб чиқиши шубҳасиз.
БУЗОҚ
Бузоқларнинг сабр-тоқатига ҳавас қилса арзийди. Улар ҳам бўлар-бўлмасга аразлайвермайдилар. Бироқ улар эр сифатида аразлаган чоғларида молиявий чекловлар билан рафиқаларига жазо беришлари мумкин.
ЭГИЗАКЛАР
Эгизакларни умуман тушуниб бўлмайди. Улар кеча қилган ҳазилингизни кулиб қарши олиб, эртасига ўша гапга қовоқ-тумшуқ қилиб аразлаб ўтиришлари мумкин. Агар бунинг учун узр сўрамасангиз, улар, албатта, аламларини оладилар. Ҳатто қўл кўтаришлари ҳам ҳеч гап эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА
Қисқичбақалар ўта серҳиссиёт бўлиб, уларни биров хафа қилса ҳам ўзларини айблаб ўтиришлари ҳеч гап эмас. Улар ўзгалардан аразлаб, “Бу дунё ўзи бевафо”, деб хулоса чиқарадилар. Токи кўнгилларини биров кўтариб овутмагунча тушкунликдан чиқа олмайдилар.
АРСЛОН
Арслонлар ўзларини жуда яхши кўрадилар, шу сабабли уларда хафа бўлиш учун ҳар доим баҳона бўлади. Улар атрофдагиларнинг эътиборини тортиш учун баҳона топа олмасалар ҳам, аразлаш “операция”сини ишга туширишлари мумкин. Бу “операция” йиллар мобайнида қилган барча майда-чуйда камчиликларингизни ёдга солиш билан бошланади.
ПАРИЗОД
Паризодлар бировни асло хафа қилмайдилар, лекин уларни ранжитган одамни анчагача ёдда сақлаб юрадилар. Паризодлар гиначи эмас, шунчаки уларнинг хотираси яхши, холос. Агар уларнинг ҳамиятига тегсангиз, сизни секин кузатиб юришади-да, кутилмаганда зарба беришади.
ТАРОЗИ
Тарозиларнинг дилини оғритиш осон. Бунинг устига, улар қасд олишни билишмайди ҳам, хоҳлашмайди ҳам. Улар хафа қилган киши ҳақида ҳаммага достон айтиб берадилар-у, бу ҳақда унутадилар. Ўша одам билан эса яна одатдагидек муносабатларини давом эттираверадилар.
ЧАЁН
Чаёнлар аразлаш ва ўч олиш бўйича чемпион. Бироқ сиздан хафа бўлишса ҳам у кулиб туради. Ичида эса “Сен ҳали шошмай тур”, деб режа тузади. Уларни ноҳақ айблашнинг оқибати ёмон. Уларга жаҳл қилиш эса хавфли.
ЎҚОТАР
Бу бурж вакиллари ўзларидан заиф инсонларга доим ғамхўр бўлишади. Улардан хафа бўлишни эса аҳмоқлик деб ҳисоблайдилар. Ўқотарлар ўзларидан заиф деб билган шахслар эса кўпчиликни ташкил этади. Шунга қарамасдан, арзимаган ишга ҳам жаҳл қилиб, қовоқ-тумшуқ қилиб олишлари ҳеч гап эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ
Тоғ эчкиси ўзгаларга беписандлик билан қарайди. Шунинг учун ҳам улардан хафа бўлиб ўтирмайди, шунчаки фойдаланади, холос. Тоғ эчкилари аразлашни кучсизларнинг заиф томонлари, деб биладилар.
ҚОВҒА
Қовғалар мукаммаллика интилувчан шахслардир. Уларнинг ўзига хос талаблари ва қонун-қоидалари бор. Бу қоидаларни бузган шахслардан эса у аразлаб, тамоман юз ўгириши мумкин. Улар ўзларини хафа қилган кишидан бемалол кечиб кета оладилар.
БАЛИҚ
Табиатан кўнгилчан бўлган балиқлар бировдан аразлаб, анчагача қийналиб юрадилар. Лекин қасос олиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Балиқларни тоқат билан эшитсангиз, улар енгил тортиб, барини унутишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Нетаньяху Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди