
Ёш ўтиши, экологик омиллар, стресс ва гормонал ўзгаришлар аёллар терисида кўзга кўринарли ўзгаришларга олиб келади. Айниқса, юз терисининг эластиклигини йўқотиши — энг кенг тарқалган муаммолардан бири. Эндиликда бу муаммони пичоқсиз, тезкор ва самарали ҳал қилишнинг инновацион усули бор — 3D мезоиплар ёрдамида тредлифтинг.
Тредлифтинг — бу юз ва тана терисини таранглаштиришга мўлжалланган замонавий эстетик муолажа бўлиб, у косметологияда кўп йиллик тиббий тажрибага эга бўлган полидиаксонон (ПДО) ипларидан фойдаланади. Бу иплар организмда ўз-ўзидан сўрилади ва 6-7 ой ичида тўлиқ парчаланади. Аммо уларнинг таъсири 18–24 ой давомида сақланади.
Қандай ҳолатларда тавсия этилади?
Тредлифтинг қуйидаги эстетик муаммоларни бартараф этишда тавсия қилинади:
- Бурун ва лаб оралиғидаги насолабиал бурмалар;
- Қош атрофи терисининг пастга осилиши;
- Пешонадаги вертикал ажинлар;
- Ёноқ, жағ ва бўйин соҳасининг юмшоқлиги;
- Тана соҳаларида (қорин, думба, сон) тери чўзилишлари;
- Кўкрак атрофидаги тери силлиқлигини тиклаш.
Муолажа қандай ўтади?
Тредлифтинг амалиёти одатда 45–60 дақиқа давом этади. Жараён қуйидагича амалга оширилади:
- Муаммо мавжуд бўлган тери соҳаси белгиланади.
- Маҳаллий оғриқсизлантириш воситаси қўлланилади.
- Махсус ингичка игналар ёрдамида ПДО иплар тери остига жойлаштирилади.
- Иплар терини ички томондан кўтариб, мустаҳкам “каркас” ҳосил қилади.
Натижалар қандай бўлади?
- Юз терисида ажинлар силлиқланади;
- Юз контурлари аниқ ва табиий кўринишга эга бўлади;
- Терининг эластиклиги ошади, ёшроқ кўриниш пайдо бўлади;
- Натижа 1–2 йилгача сақланиб қолади.
Кимлар учун мумкин эмас?
Баъзи ҳолатларда тредлифтинг муолажаси тақиқланади. Хусусан:
- Фаол яллиғланиш ёки тери инфекциялари мавжуд бўлса;
- Қон ивишида бузилишлар аниқланса;
- Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида;
- Онкологик касалликлар ёки иммун тизим етишмовчилиги бўлса.