Замонавий ҳаётда телефонни ётиш олдидан текшириш одатга айланган. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу одат инсон миясига салбий таъсир кўрсатади.
Тадқиқотларга кўра, смартфонлар экрани тарқатаётган кўк нур уйқу учун масъул мелатонин гормонининг ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бу эса уйқуни кечикишига ва чуқур уйқу фазалари камайишига олиб келади. Натижада мия дам ололмайди, маълумотни қайта ишлаш қобилияти пасаяди, кун давомида эътибор ва хотира муаммолари кузатилади.
Кўпинча уйқу олдидан ижтимоий тармоқлар, видео ёки хабарлар ўқиш мияни ортиқча уйғотади. Бу эсда қолиш, фикрлаш, ҳис-туйғуларни бошқариш учун масъул бўлган тузилмаларга салбий таъсир кўрсатади.
Мутахассислар ётишдан камида 30 дақиқа олдин смартфон ва экранли қурилмаларни ёпишни тавсия қилишади. Бу вақт мобайнида китоб ўқиш, енгил мусиқа ёки нафас машқлари орқали мияни оромга тайёрлаш мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!