date

30 дақиқа табиатда юриш депрессияни енгиллаштиради

30 дақиқа табиатда юриш депрессияни енгиллаштиради

Бугунги кунда руҳий саломатлик муаммолари, айниқса, депрессия бутун дунёда тез суръатларда ўсиб бормоқда. Стресс, ёлғизлик, ортиқча иш ва турмуш босими – буларнинг барчаси инсоннинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, табиат бағрида 30 дақиқа мобайнида юриш инсоннинг кайфиятини яхшилайди, асаб тизимини тинчлантиради ва депрессия белгиларини камайтиради. Ҳар куни камида ярим соатлик табиий муҳитдаги пиёда сайр – бу қимматбаҳо дориларсиз ёки мураккаб усулларсиз руҳий саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Мутахассислар таъкидлашича, бу жараёнда мия “дофамин” ва “серотонин” деб номланган “баҳт гормонлари”ни ишлаб чиқаради. Қуёш нурлари, табиий ҳаво ва яшил манзара мия фаолиятини тиклайди, стрессни камайтиради ва уйқуни яхшилайди.

Шу сабаб, мутахассислар ҳар куни парк, боғ, ёки ҳатто маҳаллангиздаги яшил ҳудудлар бўйлаб сайр қилишни тавсия этмоқда. Соғлом мия – соғлом ҳаётнинг асосидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » 30 дақиқа табиатда юриш депрессияни енгиллаштиради