date

Хитойдаги ишсиз ёшлар офисларга пул тўлаб ишламоқда

Хитойдаги ишсиз ёшлар офисларга пул тўлаб ишламоқда
Хитойда ёшлар орасида ишсизлик 14 фоиздан юқори бўлиб қолаётган бир пайтда, йирик шаҳарларда ноодатий хизмат – “сохта офислар” сони ортмоқда. Бу жойларда ишсизлар ҳақиқий иш қилмаса-да, кун давомида офис муҳитида бўлиш учун пул тўлайди.

Донггуан шаҳрида фаолият юритаётган “Pretend To Work Company” бундай масканлардан бири. Бу ерга қатнайдиганлар кунига 30–50 юан тўлайди. Айримлар бўш вақтини ўз лойиҳаларига бағишлайди, бошқалар эса университет талаблари ёки ота-она босими сабаб “ишлаётгандек” кўринишга ҳаракат қилади.

Бундай офислар Шензҳен, Шанхай, Ухан ва бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлган. Кўпчилигида компьютер, интернет, йиғилиш хоналари ва дам олиш жойлари бор. Кундалик тўловга баъзан тушлик ва ичимликлар ҳам киради.

Мутахассислар бу ҳодисани таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги номутаносиблик билан изоҳлайди. Айримлар эса буни ёшлар учун вақтинчалик руҳий таянч, ўзини фойдали ҳис қилиш воситаси сифатида кўради.

Шу билан бирга, иштирокчилар орасида ҳақиқий иш топиш ниятида кўникма ошираётганлар ҳам бор. Масалан, Шуи Зҳоу сунъий интеллект бўйича билимларини ривожлантирмоқда ва бу унга келажакда ҳақиқий ишга ўтишда ёрдам беришига ишонади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Хитойдаги ишсиз ёшлар офисларга пул тўлаб ишламоқда