date

Меҳмонхоналарда исрофгарчиликка қарши кураш бошланди

Меҳмонхоналарда исрофгарчиликка қарши кураш бошланди

Меҳмонхоналарда очиқ буфет(меҳмонхона овқатланиш тизими бўлиб, унда мижозлар турли хил таомлардан ўз хоҳишига кўра танлаб олади ва одатда чекланмаган миқдорда истеъмол қилади) нонушталар бир вақтлар ҳашамат рамзи эди. Энди эса улар озиқ-овқат исрофи ва атроф-муҳитга зарар келтираётгани учун танқид қилинмоқда.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 1 миллиард тоннадан ортиқ овқат чиқиндига айланади. Буфет нонушталари эса буюртма асосидаги таомларга қараганда икки баравар кўпроқ чиқинди келтиради.

Шу сабаб кўплаб меҳмонхоналар янги усулларни жорий қилмоқда. Масалан, кичикроқ ликопчалар қўйилмоқда, таомлар олдиндан кичик порцияларда тайёрланмоқда, айрим жойларда эса “Фақат ейишингиз мумкин бўлганини олинг” деган эслатмалар ёзиб қўйилган.

Мутахассислар айтишича, одамлар буфетда пулни қоплаш учун ортиқча овқат олишади. Оддий ўзгаришлар – кичик порциялар ва онгли танловга ундовчи ёзувлар – исрофгарчиликни камайтириши мумкин.

Энди кўплаб саёҳатчилар катта буфет ўрнига сифатли ва кичик порцияли нонуштани афзал кўрмоқда. Шу сабаб ҳашаматли меҳмонхоналар меҳмонларга ошпаз тайёрлаган махсус таомларни таклиф этяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Меҳмонхоналарда исрофгарчиликка қарши кураш бошланди