Қазғоқ — бу бош терисининг устидаги эски тери қатламларининг ажралиб тушиши ҳолати бўлиб, кўпинча йирик ёки майда оқ тери бўлаклари шаклида кузатилади. Қазғоқ кийимга тўкилганида ноқулай эстетик кўриниш юзага келтиради.
Умумий фикрга қарши равишда, қазғоқ ҳар доим ҳам шахсий гигиенага риоя қилмаслик натижасида пайдо бўлмайди. Аксар ҳолларда у терининг қуриши, ёғ безларининг ишлашидаги бузилиш ёки баъзи касалликлар оқибатида ривожланади.
Қазғоқ турлари турлича бўлиб, унинг сабаблари ҳам шунга мос равишда фарқ қилади. Сабаблар қуйидагилар бўлиши мумкин: нотўғри танланган шампун, мувозанатсиз парҳез, стресс, агрессив кимёвий воситалар, қаттиқ иссиқ ёки совуқ об-ҳаво.
Энг кўп тарқалган сабаблардан бири — себореяли дерматит. Бу ҳолатда ёғ безлари фаолияти бузилади, тери ҳужайралари тез ажралади ва бош терисида микроорганизмлар кўпайиши кузатилади. Бундай ҳолда махсус шампунлар, тери врачлари томонидан белгиланган муолажалар тавсия этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!