Барча аёллар соғлом, гўзал ва мустаҳкам сочларни орзу қилади, бироқ вақти-вақти билан соч тўкилиши муаммосига ҳар биримиз дуч келамиз. Соч тўкилиши оғриқсиз жараён бўлса-да, кўпчилик аёллар бу масала устида жиддий қайғуради.
Муаммони келтириб чиқарувчи умумий сабабларга организмда зарур озиқлантирувчи моддалар етишмовчилиги, сочларни турмаклаш ва бўяшда тез-тез кимёвий моддалардан фойдаланиш, нотўғри овқатланиш, гормонал меъёрнинг бузилиши, баъзи дори воситалари ва бош терисининг турли касалликларини санаб ўтиш мумкин.
Шунингдек, асабийлашиш ва стресслар ҳам соч тўкилишига олиб келади. Шу сабабдан улар ҳаётингизнинг бир қисмига айланишига йўл қўйманг.
Соч тўкилиши муаммосини қай тарзда назорат қилиш мумкин?
- Кенг тишли тароқдан фойдаланинг. Бу тараш жараёнида уларнинг шикастланиши ва тўкилишининг олдини олади.
- Сочларингизни ҳўллигида тараманг. Улар бироз қуришини кутинг.
- Уларни ювгандан кейин сочиқ билан ишқаманг. Бу уларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Ортиқча намликни ўзига сингдириб олувчи юмшоқ сочиқдан фойдаланинг.
- Тароғингизни ҳар ҳафта совун ёки шампун ёрдамида ювиб туринг.
Қуйида эса соч тўкилишига қарши уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган ниқобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хантал кукуни
1 ош қошиқ хантал кукуни, 3 ош қошиқ илиқ сув ва 3 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 та тухум. Барчасини аралаштириб, бош териси ва соч илдизларига суринг, 5 дақиқадан сўнг ювишингиз мумкин.
Кокос ёғи
2 ош қошиқ кокос ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи — аралаштириб, соч илдизлари ва бутун узунлиги бўйича суринг, махсус қалпоқча кийинг. Ярим соатдан кейин ювиб ташланг. Мазкур ёғлар соч билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Агар сочларингиз ёғли бўлмаса, ниқобни бир соатдан ортиқ ушлашингиз ҳам мумкин. Асосийси, жараёндан сўнг сочларни шампун билан ювишдир.
Тухум сариғи
Тухум сариғини яримта авокадо билан сочларга сурамиз ва 40 дақиқа сақлаймиз.
Ушбу оддий воситалар кўмагида икки ҳафтадан кейиноқ соч таркибининг сезиларли даражада яхшиланганлигини ҳис этасиз ва соч тўкилиши билан боғлиқ муаммодан халос бўласиз.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди