Германияда Гитлерни улуғлаган нидерландиялик 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Дунё1 дақиқа ўқиш15
Германияда Гитлерни улуғлаган нидерландиялик 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Германиянинг Мюнстер шаҳрида 59 ёшли нидерландиялик Стефан Вийкамп Адольф Гитлерни омма олдида улуғлагани ва нафрат қўзғатишда айбдор деб топилди. Суд унга 8 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинлади.

WDR хабарига кўра, воқеа 2025 йил 19 июль куни Мюнстер шаҳрида ўтказилган ўта ўнгчилар намойиши вақтида юз берган. Вийкамп намойиш доирасида YouTube каналига берган интервьюсида Адольф Гитлерни «даҳо» ва «дунёда тенги йўқ мўъжиза» деб атаган. Шунингдек, у «Менинг Германияга бўлган муҳаббатим — Адольф Гитлер», деган мазмунда фикр билдирган.

2026 йил 27 ноябрь куни Мюнстер суди уни нафрат қўзғатишда айбдор деб топиб, 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Жазо 3 йил муддатга шартли равишда тўхтатилди. Бундан ташқари, у Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерининг давлат хазинасига 1 000 евро тўлаши ва суд харажатларини қоплаши белгиланди.

Судья Вийкампнинг омма олдидаги баёнотлари нацистлар режими қурбонларининг қадр-қимматини жиддий таҳқирлагани ва жамоат тинчлигини бузганини таъкидлади.

Вийкамп судда ҳам Гитлерга бўлган ҳайратини яширмаган ва ўз фикрларини сўз эркинлиги билан ҳимоялашга уринган. Ҳимоя томони оқлов ҳукмини сўраган, бироқ суд бу важни рад этган.

Нидерландиянинг NOS давлат телерадиокомпанияси хабарига кўра, Вийкамп суд қарори устидан шикоят беришни режалаштирмоқда. Шу сабабли ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?