date

Австралияда қуёш креми можароси

Австралияда қуёш креми можароси
Австралияда қуёшдан ҳимоя кремлари бўйича катта можаро юзага келди. Текширувлар машҳур брендларнинг айрим маҳсулотлари қадоқда ёзилгандек ҳимоя бермаслигини кўрсатди. Бу эса аҳолида хавотир уйғотди, чунки мамлакатда тери саратони жуда кенг тарқалган.

20 та кремдан 16 таси белгиланган даражага мос келмаган. Масалан, Ultra Violette брендининг креми SPF 50+ ўрнига атиги SPF 4 даража ҳимоя бергани аниқланган.

Австралия ҳукумат бу бўйича суриштирув бошлади. Ultra Violette маҳсулотини бозордан қайтариб олди ва истеъмолчилардан узр сўради. Бошқа компаниялар ҳам айрим маҳсулотларини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Мутахассислар назорат кучайтирилиши кераклигини айтмоқда. Шифокорлар эса одамларни наfaqat кремдан фойдаланишга, балки қуёшдан сақланиш учун кийим кийишга ҳам чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Австралияда қуёш креми можароси