14 ёшли ўсмирнинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб кетди

Дунё1 дақиқа ўқиш8
14 ёшли ўсмирнинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб кетди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида уйида ўйнаб юрган 14 ёшли ўсмир жароҳатдан кейин оғир аҳволда шифохонага олиб келинди. Қорин соҳасига теккан зарба оқибатида унинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб, перитонит ривожланган. Бу ҳақда Lada.kz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, уйда ўйин пайтида боланинг қорин ўнг юқори қисмига зарба теккан. Шундан сўнг унинг қорни оғрий бошлаган, икки марта қусган. Шунингдек, ўсмирда кучли тери қичишиши кузатилган.

Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси маъмурияти маълумотига кўра, бола тез ёрдам машинасида тиббиёт муассасасига олиб келинган. Қорин бўшлиғи компьютер томографияси текширувида жигарнинг VII–VIII сегментларида йирик киста борлиги ва унинг хитин қобиғи ёрилгани аниқланган. Шундан сўнг бемор зудлик билан шифохонага ётқизилиб, операцияга тайёрланган.

Жарроҳлар операция вақтида эхинококк кистаси ёрилгани ва бунинг оқибатида перитонит — қорин пардасининг яллиғланиши ривожланганини аниқлаган. Лапароскопик усулда ўтказилган операция давомида кистадаги суюқлик ва унинг хитин қобиғи олиб ташланган, қолган бўшлиқ ишловдан ўтказилиб, дренаж найчалари ўрнатилган.

Операция муваффақиятли якунланган. Ундан сўнг ўсмир анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимига ўтказилган.

29 ноябрь ҳолатига кўра, бола ҳали ҳам реанимацияда даволанмоқда. Операциядан кейинги ҳолати оғир деб баҳоланган бўлса-да, барқарорлиги сақланиб турибди. Унинг ҳуши жойида ва зарур даволаш муолажаларини олмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Россияда масжид олдида Қуръони Каримни ёққан Никита Журавелнинг жазоси янаям оғирлашди
  2. Спорт
    Дортмунд — Байер Леверкузен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  3. Дунё
    Индонезияда улкан питон саҳнадаги ижрочининг бўйнини сиқиб, бўғиб ташлади (видео)
  4. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max нархлари эълон қилинди
  5. Маданият
    Роберт Паттинсон Голливуддаги 5,3 миллион долларлик уйи учун 2052 йилгача кредит тўлайди
  6. Дунё
    «Оскар» совриндори Мэттью Макконахи АҚШ президентлигига номзод бўлиши мумкин
  7. Жамият
    Тошкентда бир оилани сирларини ошкор этиш билан қўрқитиб, 40 минг доллар талаб қилган эр-хотин ушланди
  8. Жамият
    Андижонда 19 туп тут дарахтини йўқ қилиш 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди
  9. Спорт
    АС Рома — Монца: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  10. Спорт
    Арсенал — Манчестер Сити: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)