Индонезияда улкан питон саҳнадаги ижрочининг бўйнини сиқиб, бўғиб ташлади (видео)

Индонезияда мусиқа тадбири вақтида ноодатий чиқиш деярли фожиа билан якунланаёзди. Саҳнага елкасига улкан питон илиб чиққан ижрочи томоша давомида илоннинг қаттиқ сиқуви остида қолди.
Воқеа акс этган видеоларда питон ижрочининг бўйни ва белига ўралиб, тобора қаттиқроқ сиқа бошлагани кўринади. Натижада ижрочи мувозанатини йўқотиб, орқага — барабанлар устига йиқилган. У илон чангалидан чиқишга уринаётган бир пайтда мусиқачилар ва тадбир ташкилотчилари ёрдамга шошилиб, питонни унинг танасидан ажратишга ҳаракат қилган.
Яхшиямки, ҳодиса жиддий жароҳатларсиз якунланган. Ижрочи ўзига келгач, концертни давом эттирган.
Бироқ воқеа ижтимоий тармоқларда хавфсизлик масаласига оид муҳокамаларни кучайтирди. Кўплаб фойдаланувчилар бундай томошаларда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш қанчалик хавфсиз эканини савол остига олди.
Муҳокамалар давомида 2016 йилда Индонезияда саҳнада чиқиш қилаётган қўшиқчи Ирма Буле билан юз берган фожиа ҳам ёдга олинди. У чиқиши пайтида қирол кобраси чақиши оқибатида вафот этган эди. Шу сабаб айримлар кўнгилочар тадбирларда заҳарли ёки хавфли ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишни тақиқлашга чақирмоқда.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…