Россияда масжид олдида Қуръони Каримни ёққан Никита Журавелнинг жазоси янаям оғирлашди

Россиянинг Волгоград шаҳрида масжид яқинида Қуръони Карим нусхасини ёққани билан танилган Никита Журавел жами 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
2023 йил май ойида содир бўлган воқеадан сўнг Журавел 2024 йил 27 февраль куни Грозний шаҳридаги суд ҳукми билан 3 йил 6 ой муддатга қамалган эди.
Кейинчалик, 2024 йил 25 ноябрь куни Волгоград вилоят суди уни давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топди. Суд унга яна 13 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинлади.
Тергов маълумотларига кўра, Журавел Россия ҳарбий техникаси олиб кетилаётган поездлар ва ҳарбий самолётлар акс этган видеоларни, шунингдек, ҳарбий қисм билан боғлиқ автомобиллар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни Украина хавфсизлик хизмати вакилига юборган.
Шу тариқа, аввалги ва янги ҳукмлар жамланганда, унинг умумий қамоқ муддати 14 йилни ташкил этди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…