Автомобилини лой ва сигир гўнгига белаган ҳиндистонлик аёл интернетда шов-шувга сабаб бўлди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида яшовчи Сежал Шоҳ жазирама иссиқдан ҳимояланишнинг ноодатий усулини қўллади. У ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтариладиган кунларда автомобиль салонини салқинроқ сақлаш мақсадида машинасининг ташқи қисмини сигир гўнги ва лой аралашмаси билан қоплади.
Аёлнинг айтишича, бу ғоя Ҳиндистон қишлоқларида қадимдан қўлланиб келинадиган қурилиш усулларидан илҳомланган. У ерларда уй деворларига лой ва сигир гўнги суртилиб, хоналарни жазирама иссиқдан ҳимоялашга ҳаракат қилинади.
Сежал Шоҳ ҳам шу усулни автомобилида синаб кўришга қарор қилган. Унинг мақсади машина ичидаги ҳароратни пасайтириш, кондиционердан фойдаланишни камайтириш ва шу орқали ёқилғини тежашдан иборат.
Бироқ мутахассислар бу усул автомобиль салонини маълум даражада қизиб кетишдан сақлаши мумкин бўлса-да, кондиционернинг ўрнини тўлиқ боса олиши илмий жиҳатдан етарлича исботланмаганини таъкидлайди.
Аёлнинг ноодатий тажрибаси акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, миллионлаб марта томоша қилинди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…