TikTok’даги жонли эфири учун 17 ёшли қизга жарима солинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида TikTok’даги жонли эфирда уятли сўзларни ишлатган 17 ёшли қиз маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд унга 10 ойлик ҳисоб кўрсаткич (МРП) миқдорида, яъни 432 500 тенге жарима тайинлади. Бу ҳақда Nur.kz шаҳар полиция департаментига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, қиз TikTok’даги жонли эфири давомида омма олдида ҳақоратли ва одобга зид сўзларни ишлатгани ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборини тортган. Полициячилар ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида эфир ёзувини аниқлаган.
Шундан сўнг вояга етмаган қизнинг онаси Наурызбай тумани полиция бошқармасига чақирилган. Онаси иштирокида қизга майда безорилик ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, материаллар судга юборилган.
Суд қарорига кўра, 17 ёшли қизга 10 МРП миқдорида — 432 500 тенге жарима тайинланган.
Полиция фуқароларга жамоат тартиби ва одоб қоидаларига нафақат кўчада, балки интернет ва ижтимоий тармоқларда ҳам риоя қилиш зарурлигини эслатди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…