Жавоҳир Синдаров Гукеш Доммаражуни мағлуб этди

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун кечаётган матчда биринчи ғалабасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз бешинчи партияда оқ доналарда ўйнаб, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуни мағлуб этди.
Матчнинг дастлабки тўрт партияси дуранг билан якунланган эди. Бешинчи баҳсда эса Гукешнинг 31-юришда фарзинларни алмаштиришга уриниши жиддий хатога айланди. Жавоҳир рақибининг хатосидан унумли фойдаланиб, партияни ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа, 20 ёшли гроссмейстер матчдаги биринчи ғалабасини расмийлаштирди ва умумий ҳисобда 3:2 ҳисобида олдинга чиқди.
Жаҳон чемпионлиги учун жами 14 та классик партия ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақада 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон тожига эга бўлади.
Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…