Хитойда буғуни овқатлантирмоқчи бўлган россиялик сайёҳ қўлини синдириб олди

Хитойга саёҳат қилган россиялик аёл буғуни овқатлантирмоқчи бўлганида кутилмаган ҳодисага дуч келди. Сабзини кўрган ҳайвон унинг устига сакраб, йиқилишига сабаб бўлди. Оқибатда сайёҳ қўлини синдириб олди.
SHOT нашрининг хабар беришича, Владикавказ шаҳридан келган 38 ёшли Яна қарийб бир ой давомида Хитой бўйлаб саёҳат қилган. Сафарининг сўнгги ҳафтасини эса буғулар эркин юрадиган ҳудудга эга Янгшуо шаҳридаги меҳмонхонада ўтказишга қарор қилган.
Аёлнинг сўзларига кўра, меҳмонхонадаги буғулар овқат кўриши билан жуда фаол бўлиб кетган. Улар меҳмонларга яқинлашиб, ҳатто тишлашга ҳам уринган. Яна ҳайвонлардан бирини сабзи билан боқмоқчи бўлганида, бугу кутилмаганда унинг устига сакраб тушган. Натижада аёл мувозанатини йўқотиб, ерга йиқилган.
Шифокорлар текширувидан сўнг унинг қўли суяк силжиши билан сингани аниқланган. Шу сабабли маҳаллий шифохонада синган суякни жойига солишга тўғри келган.
Ҳодиса саёҳатнинг сўнгги кунларида юз бергани сабабли Яна сафарини белгиланган муддатда якунлаб, уйига қайтишга улгурган. Бироқ Хитойдан у билан бирга ноодатий «эсдалик» ҳам қайтди: аёл декабрь ўрталаригача гипс тақиб юришига тўғри келади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…