17:55 / 26.12.2016
9 692

Янги йилда севимли рафиқангизга нима совға қилмоқчисиз?

Янги йилда севимли рафиқангизга нима совға қилмоқчисиз?

Севимли рафиқангиз арча ёнидан қандай совға топиб олиши унинг йил давомида бўлмаса-да, Янги йил байрами кунларидаги кайфиятига албатта таъсир қилади. Бу унга совға харид қилиб, уни янада бахтлироқ қилиш учун яхши сабаб!

Аёллар учун совға танлаш унчалик ҳам қийин иш эмас. Ахир аёлларнинг кўпчилиги Қорбободан нима олишни исташини олдиндан билдиришга ҳаракат қилади.

Агар рафиқангиз эски фен яхши қуритмай қолганлиги ёки соч учун дазмол яхши текисламай қўйганлигидан шикоят қилаётган бўлса, унда совға учун техникалар дўконига йўл олишни тавсия этамиз. Йўл-йўлакай косметика дўконига кириб, укладка учун махсус восита ҳам харид қилишингиз мумкин.

Маълумки, аёлларнинг энг яхши дўсти — олмослардир. Бу эса уларнинг юрагини забт этиш учун энг қисқа йўл заргарлик дўкони орқали эканлигини англатади. Агар олмос кўзли тақинчоқларнинг нархи сизни чўчитиб юборса, тилла тақинчоқларга эътиборингизни қаратишингиз мумкин. Кумуш зирак ва узукдан иборат комплектни унчалик қиммат бўлмаган нархда сотиб олишингиз мумкин.

Бижутерияларни хуш кўрувчи аёлларнинг турмуш ўртоғига фақат ҳавас қилиш мумкин. Бундай тақинчоқлар ўз нархи билан кўзни қувонтиради.

Аёлларга зинҳор тақинчоқлар учун мўлжалланган бўш қутичани харид қила кўрманг. Чунки уни оча туриб, ҳар қандай аёл унда узук ёки зирак кўришни истайди.

Агар унчалик қиммат бўлмаган, бироқ фойдали ва ёқимли совға харид қилмоқчи бўлсангиз рафиқангиз сумкаси ёки плаши рангига мос автоматик соябон ёки теридан ишланган бежирим ҳамён, оригинал суратли паспорт жилди ёки кўп сонли пластик карталар учун ғилоф танлашингиз мумкин.

USB-флешка ҳам ҳар қандай қизни хурсанд қилиши мумкин. Фақат унинг классик варианти эмас, аёллар учун махсус чиқарилган — заргарлик буюми каби тошлар билан безатилган вариантини танланг.

Аёлингизга Янги йилда кундалик турмуш ёки ошхона билан боғлиқ совғалар: идиш, маиший техника, гулдонлар, чироқ, картина ва деворий соат харид қилишни тавсия этмаймиз. Оиланинг бошқа аъзолари томонидан ҳам фойдаланилиши мумкин бўлган барча буюмларни совғалар рўйхатидан дарҳол ўчириб ташланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йилда севимли рафиқангизга нима совға қилмоқчисиз?