date 00:38 / 28.12.2016
views 16 196

2017 йилда қайси ранг урфга кириши аниқ бўлди

2017 йилда қайси ранг урфга кириши аниқ бўлди

Кириб келаётган Янги йил товуқ мучали остида бўлишидан хабарингиз бор. 2017 йилда товуқ мучали даврида бу жонзотга хос ранглар урфга кириши табиий.

2017 йилда ёрқин ранглар ичида қизил ранг урфга кириши кутилмоқда. Қизил ранг куч-қувват, тетиклик, ҳаракат, янгиланиш ва етакчилик белгисини билдиради. Шу мучал остида туғилганлар учун 2017 йил улкан муваффақият келтириши кутилмоқда, деб ёзади Qalampir сайти.

Жаҳон мода оламининг етакчи мутахассислари Янги йилни қандай рангдаги либосларда қарши олиш лозимлиги борасида ўз тавсияларини бериб ўтишди.

“Оловли” товуқ йилини кутиб олиш арафасида қизил, ёқутранг, алвон, қирмизи, қизғиш, тилларанг, тўқ қизил рангли либослар кийишни маслаҳат беришмоқда.

Яна бир услубга кўра, юқоридаги каби ёрқин рангдаги деталлари бор либослар кийиш ёки шундай рангдаги кийимларни қора, оқ, садаф рангли бошқа либослар билан мослаштириш мумкин.

Ёрқин ранглар нафақат кийимларда, балки уй интерьерида ҳам акс этиши мақсадга мувофиқ. Классик услубни маъқул кўрувчи инсонлар ҳам кулранг ёки хира ранглардан қочишлари тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали

Кўп ўқилган Фойдали янгиликлари