12:15 / 29.12.2016
14 563

Яқинларингизни қутлашни унутманг! Сара табриклар 10 лиги

Яқинларингизни қутлашни унутманг! Сара табриклар 10 лиги

Байрам оқшомида Қадрдонларимни қандай қутласам экан, деган савол сизни ҳам ўйлантирадими? Ундай бўлса, эътиборингизга энг сара табриклар 10 лигини тақдим этамиз. Кўнгилнгизга ёққанини танлашингиз мумкин.

1. Соат миллари 12 марта бонг ургунига қадар 12 та тилагингизни тилашга улгуринг. Агар чин дилдан ишонсангиз, улар 2017 йилда, албатта, ижобатини топади.

2. Биласизми бегим, Янги йил кечасида ҳамма ёмонликларни эски йилда қолдириб, фақат яxшиликлар билан қаршилаш одат тусига кирган. Менинг эса эски йилда қолдиришга хеч нарсам йўқ. Сиз билан яшаб келаётган баxтли турмушимни Янги йилга ҳам олиб кетмоқдаман. Бунинг учун сизга раҳмат. Янги йилингиз билан азизим!

3. Қадрли онажоним! Доим бугунгидек юзингизда табассум, қалбингизда қувонч порлаб турсин. Келгуси йилда ҳам мен билан фаxрланишингиз учун тиришқоқлик билан ҳаракат қиламан. Келаётган йил хаётимиздани яхшиликларнинг бошланиши бўлсин! Ардоқловчи фарзандингиз!

4. Азиз дўстим ҳаётда энг муҳими дангасалик қилмасликдир! Ҳозир мен юборган «SMS»ни ўқиётган экансан, демак сен эринмай, телефонингни қўлинга олиб, бир нечта тугмаларни босишга куч топа олдинг. Баракалла! Йил давомида буни сақлаб тур! Аxир дангасаликни енгган одамларгина ўз мақсадларига эришадилар. Янги йил муборак бўлсин!

5. Сизни табриклаб, барча орзуларингиз ушалишини тилаб қоламан. Чунки орзусига етишган инсон қувноқ, тетик ва соғлом бўлади. Янги йилингиз билан!

6. Устоз, сизга кириб келаётган йилда машаққатли ишингизда муваффақиятлар, сиз тарбия қилаётган ҳар бир бола юртимиз келажагига ҳисса қўша оладиган инсон бўлиб етишишини тилаб қоламан.

7. Осмондан сен каби гўзал ва майин қор ёғмоқда, севгилим. Агар бу қор парчалари кафтингга тушса, билгинки мен сени қучаяпман, агар лабларингга тушса сенга бўса ҳадя қиляпман, агар нафасингда эриб кетаётган бўлса, мен сени севаман. Янги йил муборак бўлсин!

8. Келаётган 365 кун ўтган ҳамма кунлардан яxши бўлсин. Янги 12 ой умид ва ишонч, ҳар янги дақиқа эса қувонч ва шодликлар келтирсин. Ҳар бир янги сония чин севги ва самимий дўстликка йўғирилишини тилайман.

9. Айтишларича, янги йил кечасида эзгу тилаклар ижобат бўларкан. Мен сени оламдаги энг баxтли аёл бўлишингни тиладим. Бу тилагим тез орада амалга ошишига ишончим комил. Янги йилинг билан, азизам!

10. Ҳурматли ҳамкасбим, сизни кириб келаётган Янги йил билан қутлайман! Ушбу йил ҳам Янги ва омдли ғояларга бой бўлсин. Ишончингизга сазовор ҳамкасблар ва адолатли етакчи инсон билан ишларингиз янада ривож топишини тилаб қоламан. Яқинларингиз, дўстларингиз сизга доим кўмакдош бўлишсин, ҳар ишда қўллаб-қувватлашсин. Ишларингизда доимо омад ҳамроҳ бўлсин!

Манба: Даракчи.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Яқинларингизни қутлашни унутманг! Сара табриклар 10 лиги