17:22 / 10.01.2017
16 831

2017 йилда урф бўладиган атирлар

2017 йилда урф бўладиган атирлар

Атирни худди ўзингизга идеал кўйлак танлаётгандек алоҳида эътибор билан танлаш зарур. Бу мақолада атирларнинг энг долзарб турлари йиғилган.

Dior

Муаттар ҳидлар орасида сизга таниш бўлган ва ҳали ҳам машҳурликни қўлдан бермай келаётган Dior уйи томонидан яратилган – Dior Addict’ни таъкидлаб ўтишимиз жоиз.

Miss Diоr ҳам ўзининг енгил гул ифори билан катта шуҳрат қозонган.

Thierry Mugler

Thierry Mugler’нинг Womanity атири ҳам ўз мухлисларини йўқотмайди. Улар қулупнай, анжир ва осётр икраси ҳидларининг ўзига хос бирикмаси туфайли нозик дидлиги билан катта муваффақият қозонди.

Яна бир вариант – Guerlain’нинг La Petite Robe Noire ma Robe атири. Бу ерда цитрусли ҳидлар билан бергамот, атиргул, ясмин ва бодом ҳидлари қўшилиб ажойиб муаттар ифор яратилган.

Chanel

Янги хушбўй ҳидни танламоқчи бўлганларга янги полякча номдаги Misia — ўн бешинчи Les Exclusifs de Chanel’га эътибор қаратишларини маслаҳат берамиз.

Marina de Burbon

Marina de Burbon’нинг Classique атири ҳам ўзининг гулли-мевали ҳиди билан диққатингизни жалб қилади деб ўйлаймиз.

Blumarine

Италия модалар уйи Blumarine’нинг янги гулли-цитрусли ҳидлар аралашмаси тоза, нафис ва янги гул – сувдаги нилуфар руҳида яратилган.

Янги хушбўй Blumarine Ninfea атири табиатан романтик, хаёлпараст ва завқ-шавққа тўла аёлларга бағишланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йилда урф бўладиган атирлар