00:50 / 25.01.2017
34 095

Энг кенг тарқалган психологик тест: Имзога қараб характерларни аниқлаймиз! Хўш, сиз қандай дастхат қўясиз

Энг кенг тарқалган психологик тест: Имзога қараб характерларни аниқлаймиз! Хўш, сиз қандай дастхат қўясиз

Менга дастхат беринг! Ҳа, адашмадингиз. Дастхатингиз керак! Нега дейсизми? Бу орқали Сиз ва сизнинг феъл-атворингиз ҳақида билиб олмоқчимиз. Психологларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари нечоғли ҳақиқатга яқин билмадиг-у, аммо бу орқали ўзингизга, табиатингизга бир қур назар ташлаб олиш, айрим кичик камчиликларингизни тўғирлаш имкони ҳали ҳам борлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Имзо ўлчамингиз катта-катта бўлса, фикрлаш доираси кенг, кичик бўлса, бир сўзли инсонсиз.

Узун имзо – синчков, баъзан мижғов.

Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди.

Думалоқ – ювош, меҳрибон, оғир-вазмин.

Бурчаксимон – бетоқат, жиззаки, инжиқ.

Ҳарфлар орасидаги оралиқ катта бўлса сахий, пул сарфлашни яхши кўради.

Ҳарфлар зич ва майда бўлса, тежамкорликни билдиради.

Ҳар-хил элементларга бой имзо, масалан, айлана – бир қатор муаммолари бор, илмоқчалар – эҳтиёткор ва қатъиятли, расмлар – ҳар бир ишга ижодкорона ёндашади, мураккаб элементлар – катта лавозимларни кўзлайди.

Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл-атвори ўртачаликни билдиради.

Имзодаги “дум”лар узун бўлса, демак бировнинг фикрини эшитишга тоқати йўқ, калта бўлса, юраги тор.

Оддий имзо эгаси “муаммо йўқ” қабилида яшайди, бачкана имзо қўювчилар пашшадан фил ясайдиган бўлишади, оригинал имзога эгалар катта ижодий салоҳиятга эга бўлади.

Имзо қанчалик тушунарли бўлса, эгаси ҳам шу қадар очиқкўнгил бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг кенг тарқалган психологик тест: Имзога қараб характерларни аниқлаймиз! Хўш, сиз қандай дастхат қўясиз