date 15:31 / 26.01.2017
views 26 838

Текис ва силлиқ сочларга эришишнинг 4 усули

Текис ва силлиқ сочларга эришишнинг 4 усули

Жингалак сочларни текис ҳолга келтиришнинг тўрт хил усулини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кимёвий йўл билан текислаш

Сочларни кимёвий усулда текислаш махсус воситалар – натрий гидроокис ва аммоний тиогликолат ёрдамида амалга оширилади. Бу турмакни сочнинг ўсишига қараб 2 ойда 1 марта такрорлаб туришга тўғри келади.

Термик усулда текислаш

Текислаш юқори сифатли металлар – пўлат ёки жездан ясалган тароқ ёрдамида амалга оширилади. Сочларни термик тўғрилаш қулайроқ усул бўлиб, бу усул ёрдамида сочларнинг соғлом кўринишини ва ялтироқлигини сақлаган ҳолда узоқ муддатга текислаш мумкин.

Текисловчи дазмоллар

Сочларни уй шароитида текислашнинг энг яхши воситаси – ҳаммага маълум бўлган дазмол ҳисобланади. Бу усул жуда қулай ва оддий бўлса ҳам, сочларингиз ҳар ювилганда фойдаланишга тўғри келади.

Фен ёрдамида текислаш

Бу усул барча воситалар ичида энг оммабоп ва қулайи ҳисобланади. Лекин, шуниси ҳам борки фен ёрдамида тўғриланган соч турмаги ҳам то ювилгунча сақланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали