Агар сочларингиз рангини ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, шуни ёдда тутингки, кимдадир жуда чиройли кўринган ранг сизга ярашмаслиги мумкин. Мақолада келтирилган тавсиялар сизга идеал даражада мос келувчи соч рангини танлашда кўмак беради, деб ёзади Дарё.
Табиийлик — ҳаммасидан аъло
Сизга табиатан тақдим этилган соч рангини эслаш учун баъзан болаликдаги суратларни кўздан кечиришга тўғри келади. Аксарият ҳолларда сочларнинг табиий ранги энг яхши танловдир. Бироқ ёшингиз улғайгани сари сочларингиз ранги ҳам майинлашиб бориши лозимлигини унутманг.
Кўз рангига аҳамият қаратинг
Бу масалада мавжуд аксиомаларга таяниш лозим, яъни совуқ рангни совуқ билан, иссиқ рангни эса иссиқ ранг билан уйғунлаштириш лозим. Мовий ва кул ранг кўз соҳибаларига блонд, яшил кўзлиларга эса майин малла ранг, жигар ранг кўзларга эса каштан ва шоколад ранглар мос келади.
Тери ва соч рангини уйғунлаштиринг
Тери ва сочлар ранги ўзаро уйғунлик ҳосил қилиши лозим. Юз ранги иссиқ бўлган қизларга (шафтоли ранг, қорачадан келган) жуда тўқ ранглар тавсия этилмайди. Уларнинг сочи тери рангидан очроқ бўлиши лозим, акс ҳолда юз ранги синиққан кўринади.
Юз ранги оқиш бўлган қизлар ёрқин рангларни: малла (агар у табиий бўлмаса), қизил, каштан ва қора рангларни эҳтиёткорлик билан танлаши лозим.
Сочларни бир рангда бўяшни тавсия этмаймиз. Соч бўяшнинг замонавий — омбре, сомбре, балаяж каби турларини ўзингизда синаб кўринг. Улар сизнинг табиий гўзаллигингизга урғу беради.
Қолаверса, сочларингизни уй шароитида бўяшни тавсия этмаймиз. Яхши салонда бўялган сочлар албатта яхшироқ натижа беради ва узоқроқ сақланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди