10:59 / 03.02.2017
16 764

Ёғи олинган сут маҳсулотлари фойдалими?

Ёғи олинган сут маҳсулотлари фойдалими?

Ёғи бутунлай олиб ташланган сут маҳсулотлари соғлиққа фойдали таъсири туфайли ҳар доим парҳезли маҳсулот деб ҳисобланган. Аммо у ҳар доим ҳам фойдали бўладими?

Ёғи олинган сут маҳсулотларининг фойдаси

Ёғи олинган маҳсулотлар таркибидаги ёғ миқдорининг камлиги юрак-томир тизими ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, яъни қон таркибидаги холестеринни камайтиради.

Бундан ташқари, ёғи олинган сут маҳсулотлари озишга ҳам ёрдам беради. Кўпчилик тез самара берувчи парҳезлар шу озиқ-овқатга асосланган.

Ёғи олинган сут маҳсулотларининг зарари

Мунтазам равишда ёғсиз сутли маҳсулотларни истеъмол қилувчилар организми ўртача олганда кунига меъёридан ортиқча 200—300 килокалорияли овқат талаб қилади.

Гап шундаки, организмга тўйиш ҳиссини айнан ёғлар беради. Агар истеъмол қилинаётган озиқ-овқат таркибида ёғ кам бўлса ёки умуман ёғсиз бўлса одам ҳар доим очликни ҳис қилиб яшайди.

Сут ҳатто ёғи олинган бўлса ҳам кальцийга жуда бой ҳисобланади. Уни ҳазм қилишда организмга А ва D витаминлари зарур бўлади.

Агар мунтазам равишда ёғсиз сут истеъмол қилинаверса, организм захирадаги витаминларни ишлатишга мажбур бўлади ва натижада А ва D витаминлари тақчиллиги юзага келади.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёғи олинган сут маҳсулотлари фойдалими?