06:01 / 04.02.2017
13 133

Киприклар турига қараб тушь танлаймиз

Киприклар турига қараб тушь танлаймиз

Тушь пардоз воситалари орасидаги энг муҳим буюмлардан биридир. У яратадиган мўъжизалардан ҳайратга тушиш мумкин: киприклар узун ва қалинроқ, нигоҳлар очиқроқ, макияж эса идеалга айланади. Бироқ бугун бозорда унинг турлари жуда кўп. Қуйида киприкларингиз турига қараб тушь танлаш бўйича тавсияларни келтириб ўтамиз, дейди Дарё нашри.

Агар киприкларингиз табиатан узун ва қалин бўлса, кундалик ҳаётда тушдан фойдаланмасангиз ҳам бўлади. Оқшом макияжи учун эса деярли исталган тушь мос келади. Мақсадингиз уларга фақатгина урғу бериш экан, киприкларни бир-биридан ажратувчи чўткача керак бўлади.

Агар киприкларингиз етарлича узун, бироқ қайрилмаган ва сийрак бўлса, узайтирувчи тушларга умуман эҳтиёж йўқ. Киприкларни қайирувчи қисқичлардан тўғри фойдаланишни ўрганиб олинг. Шусиз ҳам узун киприклар учун уларни қайириш ва ҳажм бериш керак бўлади. Шунинг учун volume-эффектли тушь танланг. Йирик айлана чўткали тушь узун киприкларни қалинроқ кўрсатади.

Қалин, бироқ калта киприклар учун ҳажм берувчи тушлар умуман тавсия этилмайди. Бундан ташқари, уларни қайирувчи қисқичлар ҳам киприкларни янада калта кўрсатиб қўяди. Бу ҳолатда узайтирувчи тушлар мос келади.

Мафтункор киприкларга эга бўлишнинг яна бир усули — уларни ламинация қилиш. Қолаверса, киприкларни сунъий узайтириш эффектини берувчи тушь уларни ажратиш, қайириш ва узайтириш вазифаларини бажаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Киприклар турига қараб тушь танлаймиз