Тўқилган ва трикотаж кўйлаклар совуқ об-ҳаво учун жуда мос келади. Кўпчилик бу фаслда кийиниш услубига мос бўлмаган кўйлакларни танлаб катта хатога йўл қўяди. Бу мақолада шу ҳақда фикр юритмоқчимиз.
Қалин ипдан тўқилган кўйлак
Қалин ипдан ёпишиб турадиган қилиб тўқилган кўйлаклар айниқса қизлар ўртасида оммабоп. Лекин бу кўйлаклар гавдани тўла қилиб кўрсатиш билан бирга қоматнинг мутаносиблигини бузиб кўрсатади. Бундай кўйлаклар тўладан келган қизларга эмас балки, озғин қизларга ярашади.
Юпқа трикотаж кўйлаклар
Бундай либослар ҳатто қомати келишган аёлларнинг ҳам қорнини бўрттириб кўрсатади. Бундан ташқари, юпқа ва чўзилувчан матолар ички кийимнинг тикиш жойларини ҳам билинтириб кўрсатади.
Қорин ва бел соҳасидаги муаммоли жойларни «ампир» ва new look услубида тикилган кўйлаклар ажойиб тарзда яшириб туради.
Ёпиқ ёқали узун кўйлаклар
Кўзги-қишки кийимлар коллекциясида баланд ёқали узун кўйлаклар кўп учрайди. Бизга маълумки, ёқаси жуда очиқ кофта билан мини юбкани бир вақтнинг ўзида кийиш ярашмайди. Худди шунга ўхшаш – баланд ёқали узун кўйлакни ҳам кийиш тавсия қилинмайди.
Стилистлар фикрича, баданнинг ёпиқ ва очиқ жойлари мутаносиблиги сақланиши зарур.
Кўйлаклардаги ноўрин безаклар
Тўқилган кўйлаклар кўпинча кўндаланг нақшлар, ўрилган иплар, ёпиштирма чўнтаклар ва тўрлар билан безатилган бўлади. Бундай безаклар ишлаб чиқарилган маҳсулотни чиройли кўрсатгани билан сизнинг қиёфангизга умуман ярашмаслиги аниқ.
Безаклардан қоматнинг муаммоли жойларини тўғрилаш мақсадида фойдаланиш мумкин. Масалан, ёпиштирилган чўнтаклар озғин қизларнинг белдан паст қисмини кенгроқ кўрсатишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди