23:13 / 04.02.2017
10 274

Болани талтайтириб юбормаслик йўллари

Болани талтайтириб юбормаслик йўллари

Ўз фарзандини севиш, ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилиш ва уни доимо хурсанд қилиш истаги – бу оналик ва оталик туйғуларининг табиий равишда намоён бўлиши.

Кўпинча бу туйғунинг меъёридан ошиши ва хавфли чегарадан чиқиши оқибатида бола яқинларининг ожизлигидан фойдаланиб ўз айтганидан қолмайдиган кичкина золим ҳукмдорга айланади, деб ёзади Дарё нашри.

Мустақил бўлишга ўргатиш

Баъзи ота-оналар бола туғилгандан бошлаб бошқа ишларини бутунлай унутиб кеча-ю кундуз атрофида парвона бўлишади. Улар боланинг ўзи бемалол ўйнаб ўтирган бўлса ҳам ҳамма ўйинларига қўшилиб кетаверишади. Ота-онанинг бундай муомаласи болада эътиборталабликнинг шаклланишига олиб келади ва бола ота-она иштирокисиз нима қилишни билмай қолади. Бу аҳвол юз бермаслиги учун болага мустақиллигини намоён қилишга имконият бериш зарур ва бир ўзи бирор нарса билан банд бўлса, чалғитмаслик лозим.

Дўконда болага “йўқ” дейиш

Кўпчилик ота-оналар боланинг дўкондаги ичимлик ёки музқаймоқ ва шунга ўхшаш ширинликларни олиб беришни сўраб ёлворувчи қарашларига чидай олмайди. Шуни эсдан чиқармангки, тантиқлик болага йўқ дея олмаслик оқибатида пайдо бўлади. Болага ширинликнинг зарари тўғрисида айтиб ўтирмасдан, ёнингиздаги пул фақат озиқ-овқат маҳсулотларига етишини ва у хоҳлаган нарсаларга етмаслигини тушунтиринг.

Болани боадабликка ўргатиш

Бола ота-онасидан ёки уйдагилардан бирор нарсани олишда ҳеч қачон буйруқ оҳангида мурожаат қилмаслиги лозим. Боланинг “сеҳрли сўз” — раҳмат ва илтимос нима эканлигини тушуниши жуда муҳим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болани талтайтириб юбормаслик йўллари