06:26 / 09.02.2017
14 715

Гўзаллик учун кокос ёғи фойдалари

Гўзаллик учун кокос ёғи фойдалари

Кутилмаган маҳсулотларнинг гўзаллик учун қандай фойдали жиҳатлари мавжудлигидан хабар топиб, ҳайратга тушамиз. Шундай маҳсулотлардан бири кокос ёғидир. У хушбўй ва бир олам фойдали микроэлементларга эга бўлган тўлиқ табиий маҳсулотдир, деб ёзади Дарё нашри.

Хўш, кокос ёғидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Тирноқлар парвариши учун

Кокос ёғи кутикулаларни юмшатиш учун ажойиб восита ҳисобланади. Агар қўлингизни тез-тез ювишга мажбур бўлсангиз ёки кутикулаларингиз тез ўсишга мойил бўлса кунига икки марта кокос ёғини бармоқларингиз учига массаж ҳаракатлари билан суринг.

Сочлар учун

Агар сочларингиз учлари қуруқ бўлса, кокос ёғидан бир неча томчи суринг. Шунда шикастланган сочлар зарур намликни олади.

Терини тозалаш учун

Тери учун скрабларни ўзингиз тайёрлашни хуш кўрсангиз кокос ёғи ажойиб тўлдирувчи ҳисобланади. Ёғни шакар кукуни билан аралаштириб, силлиқ терига эришиш учун ундан ҳафтасига икки марта фойдаланинг.

Лабларни намлантириш учун

Лабларингизга ухлашдан аввал кокос ёғи суриб қўйсангиз, улар кечаси билан барча зарур озуқани олади.

Ажинлар олдини олиш учун

Ажинлар ва тери осилиб қолишининг олдини олиш учун кўз атрофи соҳасига енгил массаж ҳаракатлари билан кокос ёғи суринг.

Асосийси ранг ва ҳид берувчи воситалар қўшилмаган, юз фоиз табиий ёғдан фойдаланинг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзаллик учун кокос ёғи фойдалари