Айтишларича, ҳақиқий атир узоқ вақтлар давомида кўплаб кишиларнинг оғир меҳнатлари эвазига яратилгани учун арзон бўлиши мумкин эмас экан, деб ёзади Дарё нашри.
Лекин шундай атирлар борки, баҳолари ақлга сиғмас даражада юқори. Шундай қилиб, дунёдаги энг қиммат атирлар билан танишинг.
5-ўрин: Clive Christian No.1
Машҳур британоялик дизайнер Клайв Кристиан томонидан яратилган атир уч карат жавоҳир билан безатилган ажойиб биллур идиши билан ажралиб туради. Ҳар йили бу камёб атирдан 1000 нусха ишлаб чиқарилади. 30 мл миқдордаги бу атирнинг баҳоси 5500 долларни ташкил қилади.
4-ўрин: Royal Arms Diamond Edition Perfume
Лондондаги Флорис уйи қиролича Елизавета II нинг жавоҳир юбилейи шарафига ўзига хос атир чиқарди. Атир ҳар бири 20-аср бошларида яратилган ва жавоҳир билан безатилган 18 каратли тилла занжирли 6 та ноёб шишаларга солинган. Бу атирнинг нархи 23 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
3-ўрин: Guerlain Idylle Baccarat — Lux Edition
Бундай атир учун Ora Ito компанияси кўз ёши шаклидаги ноёб тиллага ўралган биллур идиш ишлаб чиқарди. Атир солинган бу идишнинг нархи 40 минг АҚШ долларидан иборат.
2-ўрин: Clive Christian Imperial Majesty
Ноёб парфюмерия аралашмаси юқори сифатли тоғ биллуридан ясалган идишларга солинган. Шишанинг бўйнига 18 каратли тилла фольга ёпиштирилган ва қопқоғи 5 каратли жавоҳирдан ясалган. Бу атирнинг баҳоси 215 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
1-ўрин: DKNY Golden Delicious
Апельсин, қизил олма, олхўри, атиргул ва оқ лилия, мускус ва сандал дарахтидан ташкил топган бу ажойиб муаттар ҳид оддий идишда жуда арзон туради. Лекин 2011 йилда бу хушбўй ҳидли атирни дунёдаги энг қиммат атирга айлантирган ноёб идиш яратилди. 2909 та қимматбаҳо тошлар билан безатилган бу идиш 1 миллион доллар туради. Бу идишларга солинган атирларни сотишдан келган маблағ очликка қарши курашувчи Action Against Hunger жамғармасига бориб тушиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди