06:48 / 17.02.2017
20 066

Соч ўсишини қандай тезлаштириш мумкин?

Соч ўсишини қандай тезлаштириш мумкин?

Узун ва қалин сочлар — кўпчилик қизларнинг орзуси. Бироқ ҳамма ҳам узун сочларни ўстира олмайди. Баъзан улар исталган узунликка етмасдан синувчан бўлиб қолади. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун сабабларни аниқлаб, сочлар учун ташқи ва ички парваришни таъминлаш лозим, деб ёзади Дарё нашри.

Сочлар ўсишига таъсир қилувчи ички омиллар

Биринчи навбатда, бу руҳий ҳолатдир. Агар сиз тушкун, стресс ва сурункали уйқуга тўймаслик билан боғлиқ шароитда яшаётган бўлсангиз организмнинг сочларга эътибор қаратиш учун куч топиши даргумон. Кўпроқ дам олинг ва хотиржам ҳаёт кечиринг, спорт билан шуғулланинг.

Таом орқали сочлар учун қурилиш материаллари, шунингдек, моддалар алмашинуви ва сочлар ўсишини тартибга солувчи материалларни оламиз. Шунинг учун мева ва сабзавотлар, ёнғоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, тухум ва балиқ учун таомномангиздан алоҳида жой ажратинг. Ҳар куни ёғ (зайтун) истеъмол қилиш ва етарли миқдорда сув (кунига 1,5—2 литр) ичиш ҳақида ҳам унутманг.

Ташқи сабабларга келсак, сочларга нисбатан қўллайдиган жисмоний ва кимёвий воситаларга эътибор қаратиш лозим. Буларга фен билан қуритиш, бўяш кабилар мисол бўла олади. Агар сиз узун сочларга эришишни жуда истасангиз укладка воситаларидан вақтинчалик бўлса-да воз кечинг.

Соч ўсишини тезлаштирувчи қандай воситалар мавжуд?
  1. Бош терисини мунтазам массаж қилиш. Канакунжут ёки чакамуғ ёғи массаж фойдасини янада оширади.
  2. Ниқоб ва лосьонлар. Қалампирли ва пиёзли ниқоблар қон айланишини яхшилаб, соч илдизларини зарур озиқлантирувчи моддалар билан таъминлайди.
  3. Яна бир самарали восита — никотин кислотаси. У соч ўсишини тезлаштириш ва уларни мустаҳкамлаш учун бош терисига сурилади. У томирларни кенгайтирувчи эффектга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соч ўсишини қандай тезлаштириш мумкин?