10:40 / 19.02.2017
7 248

Имтиҳонга тайёрланиш вақтида дангасалик тутса…

Имтиҳонга тайёрланиш вақтида дангасалик тутса…

Дангасалик жуда қўрқинчли вазият. Айниқса ҳал қилувчи пайтларда ҳужум қилиб қолса. Масалан, сессия пайти имтиҳонлар олдидан.

Энг қизиғи шундаки, психологияда «дангасалик» деган тушунча умуман йўқ. Руҳшуносларнинг айтишича, дангасалик мотивациянинг йўқлигини билдиради. Демак, лозим бўлган ишни бажаришга мажбур қиладиган, ўзига хос ва шахсий сабаб (мотив)ни топиш муҳим ҳисобланади.

Қизиқиш

Сабаблар ҳар хил бўлади. Ва албатта, булардан энг самаралиси — қизиқиш. Ўзингизни сиз учун қизиқарли ва яқин бўлган фанни ўрганишга мажбур қилиш осонроқ.

Жазолаш ва мукофотлаш

Ҳар биримиз учун болаликдан энг таъсирли ҳисобланган сабаблардан бири – жазоланишдан қўрқиш. Албатта бу сиз учун сабаб бўлолмайди. Бунга тескари бўлган сабаб – мукофотлаш. Ҳар бир ёдланган бўлим ёки ўнта ечилган масала учун ўзингизни хурсанд қиладиган бирон-бир сабаб ўйлаб топинг.

Аниқ режа

Тартиб ҳамма нарсада муҳимдир. Режа тузинг ва бажарилган бандларни ўчириб боринг. Ҳар бир ўчирилган банд сизни янги жасоратларга бошлайди.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Имтиҳонга тайёрланиш вақтида дангасалик тутса…