21:46 / 19.02.2017
9 061

Болаларнинг ақлий ривожланишида балиқнинг аҳамияти

Болаларнинг ақлий ривожланишида балиқнинг аҳамияти

Одатда болаларга таркибида мияга фойдали ҳисобланган кўп миқдорда фосфор бўлгани учун балиқ ейишни тавсия қилишади, деб ёзади "Дарё" нашри.

Лекин тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мия фаолиятининг ривожланишига балиқ таркибидаги Omega-3 ёғ кислоталари, аниқроғи ДГК кислотаси бевосита таъсир кўрсатади. Асаб ҳужайраларининг 20 фоизи айнан шу кислоталардан иборат.

Кислоталар асаб ҳужайраларининг ўзаро хабар етказиш жараёнида жиддий рол ўйнайди ва уларнинг камайиши натижасида бу жараён секинлашади. Буларнинг барчаси ақл-идрок учун жуда муҳимдир.

Тадқиқот натижаларига кўра, кўпинча Omega-3 кислотаси етишмаган 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ўқишни яхши ўзлаштиролмаслиги маълум бўлди. Айнан шу ёшда мия тузилиши шакллана бошлагани учун ақлий фаолият учун зарур бўлган моддаларни қабул қилиш жуда муҳимдир.

Omega-3’ни одамнинг ўзи ишлаб чиқара олмайди. Шунинг учун уни истеъмол қилаётган овқатлар орқали олишимиз лозим. Табиатда бу кислоталар фақат денгиз маҳсулотлари таркибидагина мавжуд.

Боланинг ақлий ривожланишини таъминлаш мақсадида бир ҳафтада бир-икки марта балиқ ейиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болаларнинг ақлий ривожланишида балиқнинг аҳамияти