21:08 / 28.02.2017
21 547

Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради

Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради

Сабзи инсон организми учун зарур бўлган А ва С витаминларига бой. "Ортодокс" тиббий портали ундан тайёрланадиган шарбатнинг фойдали хусусиятларига диққатни қаратди.

Биринчидан, сабзи шарбатида жуда кўп аксилоксидантлар мавжуд. Улар туфайли организмда қариш жараёнини секинлаштирувчи эркин радикаллар билан кураш ҳақида гапириш мумкин.

Иккинчидан, сабзи шарбати организмдаги саратон ҳужайралари ва хавфли ўсимталар ривожининг олдини олади. Ушбу фойдали сабзавотда онкология ривожи хавфини 40 фоизга камайтирувчи катта миқдордаги бета-каротин мавжуд.

Учинчидан, сабзи шарбати кўриш қобилиятини яхшилайди. Бу сабзавотда А витамини жуда кўп, у кўриш қобилияти ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради