13:01 / 03.03.2017
10 355

Организмнинг эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган сигналлари

Организмнинг эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган сигналлари

Организмда нимадир юз бера бошласа у бизга бирон-бир ишора билан белги бериши мумкинлиги тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу қанчалик ажабланарли бўлмасин, кўпинча танадаги ҳар хил тошмалар ва ўзгаришлар касаллик пайдо бўлишидан дарак бериши мумкин.

Оғиз қуриши

Бу стресс ва хафагарчилик таъсирида бўлиши мумкин. Оғиз қуриши ўтиб кетмаса ва сиз сержаҳл бўлиб қолсангиз, унда бу ҳолат сизга B3 витамини (никотин кислота) етишмаслигининг белгисидир.

Кўкимтир доғлар

Бу аломат қоннинг қуюлиши ёки жигар фаолияти муаммоларидан дарак беради.

Шишган қовоқлар

Шу билан бирга умумий чарчоқлик ва терининг хира тортиш белгилари пайдо бўлса, бу буйракларингиз билан боғлиқ муаммолардан дарак беради.

Буруннинг тез-тез қонаши

Бу қон босимининг кўтарилиши ёки К витамини етишмаслигидан дарак беради.

Лабларнинг қуриши

Шунингдек, оғиз бурчаги мушакларининг бўшашганини, диққатни тўплаш билан муаммоларни ва сочларингиз тўкилаётганини сезган бўлсангиз, бу ҳолат сизга витамин B2 (рибофлавин) етишмаслигидан далолат беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмнинг эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган сигналлари