15:47 / 11.03.2017
10 045

Гавдани тўғри тутишда ёрдам берувчи машқлар ва тавсиялар

Гавдани тўғри тутишда ёрдам берувчи машқлар ва тавсиялар

Подиумдаги моделларни кузатаётган ҳар бир киши биринчи навбатда уларнинг чиройли гавдасига эътибор қаратади. Букчайган қомат ва эгилган елкалар ҳар қандай қиёфани ҳам бузади. Биз буни назарияда яхши биламиз, лекин амалда кўпчилик ўзининг қоматига эътибор бермайди. Қоматни тўғри тутишга одатланиш унчалик қийин эмас.

Қоматни тўғри шакллантиришга ёрдам берувчи оддий ва самарали машқлардан бир нечтасини сизга эслатмоқчимиз.

Товонлар, болдирлар, думба, елкалар ва бош орқасини деворга теккизган ҳолатда ва қўлларингизни юқорига кўтариб бир неча дақиқа тик туринг. Бошида ярим дақиқа туринг, кейинчалик эса бу машқ вақтини бир неча дақиқага етказасиз.

Елкалар учун ажойиб машқ: бошида уларни олдинга ва орқага айлантирамиз (ҳар бир томонга 16 мартадан), кейин эса елкаларни юқорига кўтариш ва пастга туширишга алмаштирамиз (бу машқни ҳам 16 мартадан бажарамиз).

Қомат елкаларни чиниқтирмасдан туриб чиройли бўла олмайди. Бунинг учун қуйидаги машқни бажаринг: оёқларни елка кенглигида тутинг ва тиззаларни бироз букинг, қўлларни сонга қўйинг. Гавдангизни пастга қилиб, ўтириб-туринг (16 марта).

Гавдангизни тўғрилашга ёрдам берувчи баъзи майда-чуйдаларга эътибор беринг.

Масалан, стулнинг энг чеккасига ўтириш одатини ташланг, бундай ҳолатда стул суянчиғи сизнинг елкангизни ушлаб тура олмайди ва қорнингиз, тирсакларингиз билан стол чеккасига суянишга мажбур бўласиз.

Стол ёнида ўтирганда бошингизни пастга эгилтирманг: бу гавдани бузишдан ташқари бағбақа пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлади.

Мушакларни ривожлантирмасдан гавдани тўғри тутиб бўлмаслигини эсингизда сақланг. Шунинг учун мунтазам равишда мушакларни мустаҳкамловчи машқлар билан шуғулланиб туринг.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гавдани тўғри тутишда ёрдам берувчи машқлар ва тавсиялар