15:42 / 14.03.2017
7 529

Китоб телевизордан афзаллигининг 5 сабаби

Китоб телевизордан афзаллигининг 5 сабаби

Кўрсатув ва фильмлар томоша қилиш албатта жуда қизиқарли, лекин доимий равишда телевизор кўриш оқибати кўришнинг ёмонлашишига, сўз бойлигининг камайишига ва босқичма-босқич инқирозга олиб келади. Китоблар эса, уларни ўқиш қизиқарли ва фойдали бўлишига қарамасдан, жуда тезлик билан унутилиб бормоқда. Бу мақолада биз ўқишнинг фойдали эканлигини исботловчи 5 та асосий далил билан таништирмоқчимиз.

Сўз бойлиги

Китоб ўқиш бизнинг сўз бойлигимизни кенгайтириш имконини беради. Китобларда сиз мунтазам равишда ўзингиз ҳали эшитмаган сўзларни учратасиз, уларнинг маъносини ва янги маълумотларни билиб олишга интиласиз. Натижада сўз бойлигингиз ошиши билан бирга умумий билим савиянгиз ҳам ошади.

Нутқ маҳорати

Китоблар бизнинг сўз бойлигимизни ошириш билан бирга, одамлар билан мулоқот қилишга ва суҳбатни тўғри олиб боришга ўргатади.

Билимдонликнинг умумий даражаси

Албатта, китоб ўқиш бизнинг дунёқарашимизни кенгайтиради. Навбатдаги асарни ўқишга берилиб кетганимиздан бошқа дунёга кириб оламиз, илгари билмаган асосларга дуч келамиз ва ўзимизга ҳам атрофдагиларга ҳам ақллироқ, қизиқарлироқ кўрина бошлаймиз.

Ўзига ишонч

Ақллироқ ва билимдонроқ бўлганингиз сари, ўзингизга бўлган ишончни ҳам ошира бошлайсиз. Сиз ҳар доим йиғинларда нима дейишни, ўзингизни кўрсатишни, суҳбатни қандай олиб боришни ва ўзингиз ҳақингизда яхши таассурот қолдиришни жуда яхши билиб борасиз.

Хотира ва фикрлаш

Шунингдек кўриниб турган асослардан яна бири – китоблар бизни кенгроқ фикрлашга, баъзи лаҳзаларни ва тафсилотларни ўйлаб кўришга, муҳим фактларни эсда сақлашга мажбур қилади. Айниқса сиз эсда сақлаш ва маълумотларни ўзлаштириш жараёнини яхшилашни хоҳлаётган бўлсангиз, бу ҳолат мия учун ажойиб машқ ҳисобланади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Китоб телевизордан афзаллигининг 5 сабаби