17:47 / 19.03.2017
9 873

Баҳорда сочларни парвариш қилиш қоидалари

Баҳорда сочларни парвариш қилиш қоидалари

Март ойи баҳор фаслига оид бўлиб ҳисобланса ҳам, об-ҳаво ҳали ҳам қишдагидек совуқ. Агар сиз баҳорда кўркам соч турмаклари билан чиройли бўлиб юришни хоҳласангиз, қишнинг совуқ пайтларида заифлашиб қолган сочларингизни парвариш қилишни ҳозирдан бошланг.

Шaпка кийинг

Йилнинг совуқ пайтларида сочларнинг доимо соғлом ва чиройли бўлиб туришининг зарурий шарти – иссиқ тутиш. Шунинг учун ҳаво ҳарорати нолга яқинлашиши билан шaпка кийинг ва то исиб кетмагунча уни ечманг.

Гап шундаки, совуқ таъсирида бош териси томирлари тораяди, соч илдизлари эса ҳаддан ташқари совиб кетиши оқибатида сочлар қуруқ ва мўрт бўлиб қолади.

Сочингизга мос тароқ танланг

Агар сиз жундан тўқилган шaпка кийсангиз ҳам сочларингиз электрланаётган бўлса, бунга тароқ сабабчи бўлиши мумкин.

Металл ва пластмасса тароқлардан воз кечинг. Улардан кўра ёғоч тароқларнинг афзал томонлари кўпроқ. Ёғоч тароқлар сочларни электрланишдан сақлайди, бундан ташқари бу тароқлар билан ҳўл сочларни ҳам тараш мумкин.

Ёғ қўшинг

Озиқлантирувчи ёғлар соч юзасида ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи қатлам яратади ва улар орқали сочларни ўраб туради.

Бу ёғларнинг самараси дарров билинади – сочлар тетиклашади, ялтирайди ва ҳурпайиб кетмайди. Асосийси воситани тўғри суриш: бошни ювгандан кейин ва фақат учларига.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Баҳорда сочларни парвариш қилиш қоидалари