Қуруқ мевалар ўзининг соғлиғига эътибор берувчилар учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Қуруқ меваларнинг асосий аҳамияти — енгил ҳазм бўлувчи минералларнинг ноёб йиғиндиси, шунингдек организмга кераксиз ёғларнинг йўқлиги.
Қуруқ меваларнинг фойдаси ва зарари
Замонавий ҳаёт мароми одамларни кўпроқ йўл-йўлакай тамадди қилишга мажбур қилмоқда. Бундай тамаддилар учун турли хилдаги қуруқ мевалар жуда мос келади. Лекин уларни қанча миқдорда истеъмол қилиш фойдали эканлигини аниқлаб олиш зарур.
Бир томондан, қуруқ мевалар — витаминлар, микроэлементлар ва биологик фаол моддаларга жуда бой. Лекин иккинчи томондан, бу ортиқча калорияга ҳам бой демакдир. Айнан шу икки қарама-қарши ҳолат бизга бу табиий шифобахш маҳсулотдан катта фойда олишга халал беради.
Бир кунда 150 г қуруқ мевалар истеъмол қилинса 3—4 тамаддиларнинг ўрнини босиши мумкин. Агар сиз иштаҳани тийиш учун қуруқ мевалардан фойдаланаётган бўлсангиз, уларни секинлик билан ва яхшилаб чайнаб ейиш зарур. У ҳолда, ўзингизни тўқ ҳис қилишингиз учун сизга 2—3 дона ўртача катталикдаги қуруқ мевалар етарли бўлади.
Агар сиз озмоқчи бўлсангиз, қуруқ меваларни творог, бўтқалар, қотган нон ёки чой билан бирга ейишингиз керак. Шунда ҳам фойдали, ҳам мазали бўлади.
Қайнатилган меваларни ташламанг: улар пектинлар ва клетчаткаларга бой ва таркибида эса шакар жуда кам.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади