18:46 / 25.03.2017
13 180

Ошхонада асқотадиган фойдали маслаҳатлар

Ошхонада асқотадиган фойдали маслаҳатлар
Мақолада уй бекалари учун ошхонада қўл келиши мумкин бўлган тавсиялар билан ўртоқлашамиз.

— Тухумнинг оқини унинг икки томонидан игна билан тешиб ажратиб олса бўлади. Тухумнинг сариғи эса унинг ичида қолади.

— Пўсти билан қайнатилган картошка ёрилмасин десангиз, уни бир-икки жойидан тешинг.

— Қовурилган картошканинг таъмини яхшилаш учун унга 1 чой қошиқ хантал қўшинг.

— Парранда гўштини қовуришда тайёр бўлишидан бироз олдин тузли сув сепсангиз янада мазали бўлади.

— Музлатилган балиқни тезроқ эритмоқчи бўлсангиз, пластик пакетдаги илиқ сувга солиб қўйинг.

— Тўйимлилиги ва таъмини сақлаб қолиш учун ловия қайнаб чиққанидан кейин сувини тўкиб яна бошқа сув ва ўсимлик ёғи солиб қайнатинг.

— Балиқ бўлаклари ёйилиб кетмаслиги учун қовуришдан олдин туз сепинг, унга яхшилаб белаб олинг ва қизиган ёғга солинг.

— Арчилган олмалар қораймасин десангиз, уларни тузли совуқ сувга солиб қўйинг.

— Кўпчиган хамир янада ошиб кетмаслиги учун қоғозни ҳўллаб силкитиб ташланг ва хамирни ўраб қўйинг.

— Қайладаги қаймоқ юмалоқланиб қолмасин десангиз, ишлатишдан олдин уни озроқ сут солиб суюлтиринг.

— Олдиндан совитилган тухум оқи яхши кўпиради. Сариғини эса ишлатишдан олдин сал иситиб олинг.

— Лимон кислотаси гуручни оппоқ ва дона-дона қилади.

— Хамирнинг ичидаги майизлар бир текисда жойлашиши учун, ишлатишдан олдин уни иссиқ сувда ювинг ва ун сепинг.

— Манкани тайёрлашдан олдин бир неча марта ювсангиз пиширишда юмалоқ бўлиб қолмайди.

— Балиқнинг тангачаларини сув тагида тозалаш осонроқ.

— Яхши пишмайдиган гўштни шўр сув, квас, сирка ёқи қатиқ солиб ивитиб қўйсангиз юмшоқ бўлиб пишади.

— Қовуришдан олдин хом гўштга ўсимлик ёғи суриб қўйсангиз чиройли бўлиб пишади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ошхонада асқотадиган фойдали маслаҳатлар