11:05 / 29.03.2017
8 115

Кўринишингизга путур етказадиган майда-чуйдалар

Кўринишингизга путур етказадиган майда-чуйдалар
Агар сиз эътибор қилган бўлсангиз, қиёфангизни кўпинча арзимайдиган майда нарсалар: яхши танланмаган тақинчоқлар, аксессуарларни кўпайтириб юбориш, бир хиллик бузиб кўрсатади.

Мукаммал қиёфага эришиш учун стилист бўлиш шарт эмас. Модага асосан кийинишда йўл қўйган хатоларингизни билиб олинг ва уларни бошқа такрорламасликка ҳаракат қилинг.

Сиз оқ кийимни кам киясиз

Мода блогерлари оқ ранг тоза, актуал ва ҳамма фасллар учун мос келишини исботлашди.

Албатта оқ кийимларни танлашда об-ҳаво шароитини ва материалнинг мувофиқлигини ҳисобга олиш лозим. Ёз учун пахтадан қилинган матолар мос келади. Қиш ва кузда эса — жун, кашемир, чарм.

Узун бўйли бўлганингиз учун пошнали оёқ кийим киймайсиз

Яна бир эскилик қолдиғи: узун бўйли бўлганингиз учун баланд пошнадан воз кечиш. Шарлиз Терон, Карли Кросс ва Хайди Клумларга қаранг: бўйлари 180 см бўлса ҳам, лекин улар баланд пошнали «шпилька» дан ҳеч қачон воз кечишмайди.

Сиз ётиқ йўл-йўл чизиқлардан қочасиз

Ётиқ йўл-йўл чизиқлар тўла қилиб кўрсатишини ҳамма билади. Лекин, бундай чизиқлар билан безатилган муайян моделлар қиёфага бонус қўшиши мумкин.

Сиз фақат битта ёрқин ранг киясиз

Либосларингизда фақат битта тусдан фойдаланиш нотўғри. Кўринишингизни модада бўлган қўшимчалар билан синаб кўринг ёки ёрқин рангли аксессуарлардан фойдаланинг.

Сиз бошдан-оёқ қора кийинасиз

Агар сиз ҳеч қандай қўшимчаларсиз бошдан-оёқ қора кийимлар кийган бўлсангиз, бу сизни қора шарпага айлантириб қўяди. Шунинг учун, албатта қиёфангизга ёрқин рангли аксессуар ва оёқ кийими аралаштиринг.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўринишингизга путур етказадиган майда-чуйдалар