10:23 / 02.04.2017
8 096

Болани чемпион қилиб етиштириш учун спортнинг қайси турини танлаш керак?

Болани чемпион қилиб етиштириш учун спортнинг қайси турини танлаш керак?
Бирон-бир спорт турида муваффақиятга эришиш учун болаликдан жиддий шуғулланиш зарур. Бу ерда катта масъулият ота-она зиммасига юклатилади, чунки сизнинг танловингиз фарзандингизнинг тақдирини белгилайди. Бизнинг маслаҳатларимиз болангизга мос бўлган спорт турини аниқлаб олишингизга ёрдам беради.

Нимага эътиборни қаратиш керак?

Шундай ота-оналар борки, боланинг спорт билан боғлиқ ҳаётига аралашишга, тренер ўрнини босишга, бўлар-бўлмасга дакки беравериб ва бу билан боланинг кайфиятини сўндириб унинг ҳар-бир қадамини назорат қилишга уринадилар. Мутлақо бефарқлик ва васвасали ҳолатда назорат қилиш истаги орасидаги ўрталикни топиш муҳимдир.

Қийин танлов

Баъзи болалар туғилганидан бошлаб фикри-хаёли спортнинг аниқ бир турида бўлади. Бу кўпинча ота-оналар ёки ака-опалар таъсири туфайли юз беради.

Лекин, кўп ҳолларда спорт турини шахсий омиллардан келиб чиқиб танлашга тўғри келади. Бу у ёки бу спорт масканининг уйга яқинлиги, нуфузлилиги ёки урф бўлгани бўлиши мумкин.

Нима учундир ота-оналар боланинг ўзини ва имкониятларини камдан-кам ҳолларда холисона баҳолайдилар. Улар айнан шу жиҳатлар унинг муваффақиятларга эришишига ёрдам беришини ўйламайдилар.

Навбатдаги босқич — албатта шифокор кўригидан ўтиш. Бола спортнинг муайян турига қатнашишга қарор қилган бир пайтда, тўсатдан бу унинг соғлигига тўғри келмаслиги маълум бўлиб қолиши жуда ачинарли ҳол!

Хато қилишдан қўрқманг – ҳатто нотўғри танлов ҳам ҳеч нарса қилмасликдан яхшироқ. Болангизни спортга иложи борича эртароқ берсангиз, у катта бўлганида сизга раҳмат айтади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болани чемпион қилиб етиштириш учун спортнинг қайси турини танлаш керак?