18:05 / 03.04.2017
13 196

Асосий белгиси толиқиш бўлган касалликлар

Асосий белгиси толиқиш бўлган касалликлар
Иммун тизими касаллик билан курашаркан, унга барча мавжуд энергия захиралари зарур бўлади. Шунинг учун кўпчилик касалликларнинг асосий аломати толиқиш эканлигига ажабланмаса ҳам бўлади. Биз асосий белгилари ҳолсизликдан иборат бўлган касалликлар рўйхатини тузиб чиқдик.

Қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши

Қалқонсимон без бўйин асосида жойлашган бўлиб, у ҳаммасини – энергия миқдоридан тортиб метаболизм тезлиги ва иммун тизими фаолиятигача бошқариб туради. Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши жуда кенг тарқалган.

Қувват етишмаслиги бу касалликнинг энг кўзга кўринган белгиси ҳисобланса ҳам унга яна вазннинг ошиши, ич қотиши, тери қуруқлиги ва доимий совқотиш аломатлари қўшилади.

Сурункали толиқиш синдроми

Миалгик энцефаломиелит номи билан таниқли бўлган бу касалликнинг классик хусусияти енгиб бўлмайдиган чарчоқликдан иборат бўлиб, у ҳеч қандай ҳаракатни бажара олмаслик ҳолатига олиб келади. Бу синдром билан касалланган одамлар тўшакда ётган ёки уйидан чиқа олмайдиган аҳволга тушиб қолган.

Камқонлик

Камқонлик — қон таркибидаги ҳаво ташиш учун хизмат қиладиган қизил таначаларнинг етишмаслик ҳолати. Камқонликда шунингдек темир ва B12 витамини етишмаслик белгилари ҳам кузатилади. Унинг толиқишдан ташқари рангпар тери, қатланувчи тирноқлар, кучли юрак уриши, бош айланиши ва бош оғриғи каби бошқа классик аломатлари ҳам мавжуд.

Диабет

Кучли ташналикдан ва тез-тез бовул қилишдан ташқари толиқиш — диабетнинг биринчи ва энг қатъий белгиларидан бири ҳисобланади. Организмнинг доимий равишда қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришга уриниши кучсизланишга олиб келади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Асосий белгиси толиқиш бўлган касалликлар