18:10 / 03.04.2017
9 561

Холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришнинг оддий усуллари

Холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришнинг оддий усуллари
Холестерин организмга соғлом ҳужайралар, баъзи гормонлар, ҳужайра мембраналари ва D витаминини ишлаб чиқариш ва бошқа функциялар учун зарурдир. Бироқ бу жараёнларнинг барчаси учун чекланган миқдордаги холестерин керак бўлади. У меъёрдан кўп бўлганда эса юрак-қон томир касалликлари хавфи ошади. "Ортодокс" тиббий портали дори воситаларисиз холестеринни пасайтиришнинг оддий усуллари билан бўлишди.

Соғлом парҳез

Энг аввало, таомномангизни қайта кўриб чиқинг.

Қайси маҳсулотларга ЙЎҚ дейиш керак? Юқори миқдордаги транс-ёғларга бой маҳсулотларга. Улар "яхши холестерин"нинг пасайишига олиб келади ва шу тариқа юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада оширади.

Қайси маҳсулотларга ҲА дейиш керак? Клетчаткага бой маҳсулотларга. У "ёмон холестерин"ни йўқ қилиб, организмга губка каби таъсир қилади. Булар - мевалар, сабзавотлар ва кепакли маҳсулотлар. Соғлом ёғларни рад этманг. Сиз уларни ёнғоқлар, бодом ёғи, кунжут ва зиғир уруғларида топишингиз мумкин.

"Ёмон холестерин" миқдорини пасайтиришда Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар ҳам катта фойда беради. Улар ёғли балиқлар (лосось, тунец ва сардин)да кўп бўлади.

Фаоллик — саломатлик гарови

Ҳатто оддий машқлар ҳам, масалан, тез юриш холестерин миқдорини бошқаришга ёрдам беради. Жисмонан фаол кишиларда “яхши холестерин” нофаол ҳаёт тарзини олиб борувчиларга нисбатан тахминан 5 фоизга кўп бўлади.

Зарарли одатларингиздан воз кечинг

Агар сиз холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришни истасангиз, у ҳолда спиртли ичимликлар истеъмолини чекланг. Холестерин миқдори аномал равишда кўп бўлишига яна бир сабаб - чекиш. Бу зарарли одат “яхши холестерин” даражасининг пасайишига олиб келади ва диабет ҳамда қон босимининг ошиши каби касалликлар хавфини оширади. Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, инсон чекишни ташлаганида унинг "яхши холестерини" кўпаяди.

Буларнинг барчаси - соғлиқни яхшилашнинг энг оддий усуллари. Одатлар ва турмуш тарзини ўзгартириш нафақат холестерин даражасини пасайтиришга, балки умумий саломатликни яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришнинг оддий усуллари