15:39 / 07.04.2017
10 008

Суҳбатлашиш вақтидаги ёмон одатлар

 

Ёқимли суҳбатдош бўла олиш – атрофдагилар қадрлайдиган қобилият ҳисобланади. Лекин бу фахрий унвонга лойиқ бўлиш учун ўта билимдонлик, ёқимли овоз ва сўз бойлигининг ўзи кифоя қилмайди. Суҳбатлашиш пайтида қандай ёмон одатлар одамларнинг ихлосини қайтаради? Мулоқот қилиш ёқимсиз ва қизиқарсиз бўлишига бир неча сабаблар мавжуд.

  1. Мақтанчоқлик

Баъзилар янги машинасини ёки катта иш ҳақини мақташ орқали атрофдагиларда таассурот қолдиришларига ишонади. Лекин ақлли одамлар уларни беъмани ва қизиғи йўқ деб ҳисоблайди.

  1. Жуда кўп маслаҳатлар

Ҳамма маслаҳат беришни яхши кўради. Кимдир ўзининг муаммоларини гапира бошласа, биринчи бўлиб ақлингизга қўллаб-қувватлаш, фикр билдириш, тажриба алмашиш келади. Лекин баъзан одамнинг бировга дардини айтиши керак бўладиган пайтлар ҳам бўлади.

  1. Фақат «мен»

Шундай одамлар борки, ҳамма гапни ўзлари тўғрисидаги гапга буриб юбораверади. Бу жуда ғашга тегади. Қуйида ёқимсиз суҳбатдош деган номни олишга сабаб бўлувчи энг кенг тарқалган ёмон одатларни келтирмоқчимиз:

а) Ҳар доим суҳбатдошининг гапини кесиб, ўзи ҳақида гапира бошлаш.
б) Суҳбат пайтида суҳбатдошининг гапини тинглаш ўрнига, ўзи гапириш учун навбат кутиш.
в) Ҳаддан ташқари кўп гапириш.

    4. Ғийбат

Ғийбат қилиш ва атрофдагиларни муҳокама қилиш – бу ҳаваскорлар учун бир эрмак. Шубҳасиз бундай гаплар бошқалардан устунлик ҳиссини уйғотади, лекин шу билан бирга улар кўплаб салбий жиҳатларни ҳам ўз ичига олади.

Манба: «Дарё»


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Суҳбатлашиш вақтидаги ёмон одатлар