11:53 / 08.04.2017
8 513

Машқ қилишдан олдин нималарни еб бўлмайди?


Машқ қилишда энг асосийси — ўз энергия захирасини муддатидан олдин сарфлаб қўймаслик.

Ҳамма яхши ишловчи қурилмалар сингари бизнинг организмимиз ҳам тўғри ёқилғини талаб қилади. Хўш, машқ қилишдан олдин нималар емаслик лозим?

1) Баргли сабзавотлар

Янги сабзавотлар — жуда фойдали ҳисобланади, лекин исмалоқ ва гулкарам кучли ноқулайлик туғдириши мумкин. Баргли сабзавотлар таркибидаги клетчаткалар газ йиғилишига ва қорин дамлашига сабаб бўлади.

2) Кепакли нон

Хамиртуруш ва глютеннинг углеводлар билан аралашиши қорин дамлашига сабаб бўлади. Албатта улар қувватни оширади, лекин салбий қўшимча таъсирлари фойдасидан кўра устунроқ келади.

3) Хом писталар

Хом писталар таркибида ёғ кўп бўлгани учун улар ҳам қорин дамлашига сабаб бўлади.

4) Аччиқ егуликлар

Аччиқ овқатлар машқ қилиш пайтида меъда қайнашига сабаб бўлади ва улар ҳазм бўлиши учун кўп вақт талаб қилинади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Машқ қилишдан олдин нималарни еб бўлмайди?