Гроссмейстер Жавоҳир Синдаровнинг компьютер ўйинларига бўлган қизиқиши эътибор марказига тушди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров нафақат шахмат тахтасидаги ютуқлари, балки компьютер ўйинларига бўлган қизиқиши билан ҳам эътибор марказига тушди. У Counter-Strike ўйинидаги шахсий инвентарини намойиш этиб, ундаги қимматбаҳо буюмлар билан мухлисларни ҳайратда қолдирди.
Шахматчининг айтишича, у ҳар сафар бирор турнирда ғалаба қозонганидан сўнг ўзига қимматбаҳо ўйин буюмлари — «скин»лар харид қилади. Ҳозирда унинг инвентарида умумий қиймати тахминан 15 минг долларга тенг пичоқлар ва бошқа ноёб буюмлар бор.
Жавоҳирнинг коллекциясида 9 жуфт қўлқоп ва 11 та пичоқ мавжуд. Бу буюмлар Counter-Strike ўйинида нафақат ташқи кўриниши, балки бозордаги юқори нархи билан ҳам ажралиб туради.
Гроссмейстер ўзининг ўйиндаги маҳоратини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Унинг баҳолашича, Counter-Strike бўйича даражаси тахминан 2100 ЭЛО атрофида. Шундай қилиб, Жавоҳир Синдаров турнирлардаги ғалабаларини шахматдаги натижалар билангина эмас, балки қимматбаҳо ўйин коллекцияси билан ҳам нишонлаб келмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…