Баҳор фасли аллақачон бошланган бўлса-да, совуқ об-ҳаво ҳали ҳам чекингани йўқ. Айниқса бу иситиш тизими ўчирилиб, уйида иситгич асбоблари бўлмаганлар учун қийинчилик туғдиради. Мақоламизда бундай ҳолатларда қандай қилиб тўғри исиниш йўллари келтирилган.
— Ҳамма деразаларни яхшилаб бекитинг. Деразаларга қишки режим мосламаси ўрнатилганлигини ва улар маҳкам ёпилганини текшириб кўринг.
— Деразалар герметик бўлиши керак. Сиз дераза тирқишларини (агар улар бор бўлса) бекитиш учун махсус замазкалар олишингиз мумкин. Ҳеч бўлмаса, шамол кираётган жойларга сочиқ қўйиб чиқинг.
— Пардалар осинг. Оғир пардалар ҳаво оқимини ўтказмайди. Қуёш чиққанида уларни очинг ва бошқа пайтлар ёпиб қўйинг.
— Эшикларни маҳкамланг. Эшик тагини текшириб кўринг. Сиз бу соҳа учун махсус зичлагич олиб ёпиштирсангиз ҳам бўлади. Ёки жуда бўлмаса, бошқа бирон нарса билан бекитиб қўйинг.
—Уйга иложи борича кўпроқ қуёш нурини туширинг. Қуёш нури тушишига халал берувчи ҳамма тўсиқларни вақтинча бўлса ҳам олиб ташланг.
— Фойдаланилмаётган хоналарни ёпиб қўйинг. Бу ташқаридан келаётган совуқ ҳавони тўсиб қолишга ёрдам беради. Шунингдек, иссиқликни йўқотишга сабаб бўлувчи ҳаво айланишини камайтиради.
— Иложи борича полга гилам тўшаб қўйинг. Гиламлар иссиқликнинг пол орқали чиқиб кетишига йўл қўймайди.
—Пиширинг. Печеньелар ёки пирог пиширинг. Духовка ошхонани ва уй ҳавосини иситишга ёрдам беради.
— Шам ёқинг. Шамлар ҳам анчагина илиқлик чиқариши мумкин.
— Илиқ ичимликлар ичинг. Илиқ ичимликлар танангиз ҳароратини кўтаради. Бу жараён дам олишга ва ҳатто рағбатлантиришга ҳам жуда катта ёрдам беради.
— Энг асосийси – иссиқ кийим. Синтетик матолардан кўра пахта, жун ва кашемирдан қилинган кийимларингизни кийинг.
Манба: Дарё «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди