10:41 / 10.04.2017
8 683

Муваффақиятли кишилар риоя қиладиган 4 қоида

Муваффақиятли кишилар риоя қиладиган 4 қоида
Кўпчилигимизнинг танишларимиз ичида дунёдаги ҳамма нарсага — кун бўйи ишлаш, муваффақиятли равишда блог юритиш, саёҳат қилиш, спорт залига бориш ва ҳатто мазали таом тайёрлашга ҳам вақт топадиганлар учрайди. Ҳаммасига улгуришни хоҳлайсизми? Муваффақиятли одамлардан ўрганинг.

Чалғиманг

Нима билан шуғуллансангиз ҳам, ишни охиригача етказинг. Актёрлар, жамоатчилар ва тадбиркорлар учун тренинг олиб борувчи Жош Пейс ҳар гал бошқа ишларга чалғиб кетганингизда айнан «Мен шу ердаман!» деб бақиришни маслаҳат беради.

Кўпвазифалиликнинг олдини олинг

Электрон манзил, Instagram, Facebook — булар сиз лойиҳани тугатишга уринар экансиз, компьютерингизда очиқ турган вкладкаларнинг бир нечтаси холос.

Кўпвазифалилик анчадан бери оддий ҳолга айланиб қолган, лекин одам мияси бир вақтнинг ўзида бир нечта жараёнларни олиб боришга қодир эмас. Кўпвазифалилик режимида ишлашда сиз диққатингизни бир жойга тўплай олмайсиз ва хатога йўл қўясиз, демак бу ишга кўпроқ вақтингиз кетади.

Ҳамкасбларингиз билан танаффус қилишни унутинг

Тасаввур қилинг: сиз лойиҳа устида ишлаяпсиз, ҳамкасбингиз келиб сиздан ўзининг тақдимоти учун маслаҳат сўрайди. Сиз рози бўласиз ва унга бир-иккита маслаҳат берасиз.

Бунга бор-йўғи 1—2 дақиқа вақтингиз кетган бўлса ҳам, аслини олганда яна фикрингизни жамлаб ишга киришиб кетгунингизча сизга ўрта ҳисобда 20 дақиқа вақт керак бўлади.

Салбий ҳиссиётлардан қутулинг

Муваффақиятли кишилар ўзларининг ҳиссиётларини назорат қилади: тангликни йўқотишда тренировка ёки йога машқлари ҳар доим ёрдам беради. Ўзингизга мос келадиган режа тузинг — бажарганингиздан кейин ўзингизни енгил ва эркин ҳис қиладиган машғулот ўйлаб топинг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муваффақиятли кишилар риоя қиладиган 4 қоида