Қаттиқ хуррак – бу фақат оддийгина эшитилиш доирасидагиларнинг кечасини заҳарлайдиган безовта қилувчи овоз эмас. Шунингдек, хуррак соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан ҳам дарак беради. Хурракнинг турли хил сабаблари ичида беозорлари ҳам бор, баъзи сабаблар юзасидан эса тезликда шифокорга мурожаат қилиш талаб қилинади.
Катта ёшдаги кишиларнинг деярли ярми вақти-вақти билан хуррак отади.
Хурракнинг энг оддий сабаби – бу тананинг уйқудаги ҳолати. Кўпинча одамлар чалқанча ҳолатда ётганда хуррак отади. Гап шундаки, чалқанча ётганда томоқ мушаклари бўшашади, ҳиқилдоқ тораяди ва бу хурракка сабаб бўлади.
Хурракнинг бошқа сабаби семириб кетиш ҳам бўлиши мумкин, бунда ошиқча юмшоқ тўқималар ҳалқумни сиқиб қўяди. Бундай ҳолатларда ортиқча вазнни камайтириш – парҳез қилиш ёки спорт билан шуғулланиш орқали хурракдан қутулиш мумкин.
Хурракдан халқона усулда қандай қутулиш мумкин?
Хуррак отувчи одам камида уйқусизлик ёки уйқуга тўймасликдан азият чекади. Унда жиддийроқ муаммолар ҳам бўлиши мумкин, масалан тунги апноэ – яъни, уйқу пайтида нафас олишнинг вақтинча тўхташи.
Агар сиз халқона усуллар ёрдамида хурракдан қутулишни хоҳласангиз, ўз яшаш тарзингизга ўзгаришлар киритишингиз керак. Бу ўзгаришларга ортиқча вазнни йўқотиш, уйқу олдидан спиртли ичимликлар ичишни чеклаш, ётоқда тўғри ётиш киради.
Хурракдан қутулишнинг бошқа йўли оғиз бўшлиғи мушакларини мустаҳкамловчи махсус машқлардир. Масалан, ашула айтиш ёки пуфлаб чалинадиган чолғу асбобларида чалиш.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди